Ўзбекистонга туяқуш олиб кирмоқчи бўлган тадбиркорлар божхона тўловларидан озод этилди

11:46 17 Октябр 2018 Ҳужжатлар
1495 0
Фото: gurusingh.com

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тадбиркорлик учун шарт-шароитлар яратишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъий назар тадбиркорлик субъектлари томонидан олиб кириладиган қуйидаги турдаги товарлар 2020 йилнинг 1 январига қадар божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) озод этилди:

  • туяқушлар;
  • бирламчи шаклдаги этилен полимерлари.

Шунингдек, қарор билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 январдаги қарорига ўзгартиришлар киритилди. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар бермоқда.

Ўзгартиришларга кўра, Қорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ, Шуманай, Қонликўл, Тахтакўпир, Чимбой ва Кегейли туманларида жойлашган тадбиркорлик субъектлари Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган, белгиланган тартибда шакиллантириладиган рўйхатлар бўйича олиб кириладиган ва фақатгина ушбу туманларда фойдаланиладиган махсус техника, асбоб-ускуна, бутловчи буюмлар, эҳтиёт қисмлар, қурилиш материаллари, металл конструкциялар учун 2020 йил 1 январига қадар божхона тўловлари (божхона расмийлашитурувчи йиғимларидан ташқари) тўлашдан озод этилди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019