Ўзбекистонга тегишли илк Airbus A320neo илк парвозини қаерга амалга ошириши маълум бўлди

18:48 14 Март 2019 Жамият
530 0

Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК яқинда қабул қилиб олинган Wi-Fiʼли илк Airbus A320neo самолётидан фойдаланишни бошлади.

Компания хабарига кўра, ушбу лайнер бугун пойтахт аэропортидан маҳаллий вақт билан соат 13:40да Тошкент-Баку-Тошкент йўналиши бўйича биринчи рейсини бошлаган.

Унинг дастлабки йўловчилари лайнернинг афзалликлари, салонда яратилган қулайликлар- замонавий дизайн, маданий ҳордиқ чиқариш учун индивидуал экранли кенг ва қулай ўриндиқлар, алоқа тизимлари ва Wi-Fiʼдан фойдаланиш имкониятларига га ўзлари муносиб баҳо беришлари мумкин.

Эслатиб ўтамиз, онлайн нашримизда яқинда МАК Франциянинг Airbus компанияси томонидан ишлаб чиқарилган ушбу русумдаги биринчи самолётни қабул қилиб олгани ҳақида хабар бергандик.

У 150 йўловчи (бизнес классда – 12 , эконом классда – 138 нафар)ни ташишга мўлжалланган. Олдинги муқобилларига нисбатан ёқилғини 20 фоиз кўпроқ тежайди.

Парвоз масофаси 4,5 мингдан 5 минг километргача узайтирилган. Бу “Ўзбекистон ҳаво йўллари” авиакомпаниясига бутун Марказий Европа бўйлаб қатновларни амалга ошириш имконини беради.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019