Ўзбекистонга ўта иссиқ об-ҳаво келмоқда

18:05 04 Июль 2018 Жамият
3239 0

Ўзбекистонга Эрон ва Туркманистон томонидан ўта иссиқ об-ҳаво оқими яқинлашмоқда, деб хабар қилди Ўзгидромет.

“7-10 июль кунлари Республика ҳудудида ғайритабиий иссиқ об-ҳаво келиши кутилмоқда. Ушбу кунларда ҳаво ҳарорати кўп йиллик ўртача ҳаво ҳароратидан 5 - 7 даража иссиқ бўлади”, - дейилган хабарда.

Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида ҳаво 44-45 даражагача иссиқ бўлиши кутилмоқда. Гармсел шамоли бўлиши мумкин.

Иссиқ ҳарорат туфайли Тожикистон ва Қирғизистон республикасига яқин бўлган тоғли ҳудудларда сел оқими келиш эҳтимоли бор.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019