Ўзбекистонга хонанда Тимати асос солган бургерлар тармоғи кириб келмоқда

15:12 27 Июль 2018 Жамият
257 0
Фото: Instagram /abdurashid_iminov

Россиянинг Black Star Burger бургерлар тармоғи шу йил кузда Тошкентда ўз франшизесини очади. Шу бўйича шартнома Ўзбекистоннинг GŌSHT Group компанияси билан тузилди. Бу ҳақда компания ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида маълум қилган.

“Тошкентдаги Black Star Burger Москвадагисидан фарқ қилмайд, - дейди GŌSHT Group асосчиси Абдурашид Иминов. – Ҳаммаси бир хил бўлади. Рецептлар, маҳсулотлар ва албатта меню – ягона стандартда”.

Пойтахтимизда Black Star Burger тармоғининг тантанали очилиш маросимида унинг асосчиларидан бири Тимати иштирок этади.

Маълумот учун, Black Star Burger бизнесмен Юрий Левитас ва қўшиқчи Тиматининг қўшма лойиҳаси бўлиб, унинг биринчи нуқтаси 2016 йилда Москвада очилган эди. Ўшанда у ерга кириш учун улкан навбатлар ҳосил бўлганди.

2017 йилда унинг умумий фойдаси 1 млрд. рублни ташкил этган. Айни пайтда мазкур бренд Россиянинг бешта шаҳрида фаолият юритади. Тошкентдаги овқатланиш маскани эса унинг хориждаги илк тармоғига айланади.

Фото: today.ru

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар