Ўзбекистонга Голландия агросаноат миссияси нега ташриф буюрди?

18:04 12 Март 2019 Жамият
379 0

Иллюстратив фото

Кеча Нидерланд қироллиги агросаноат соҳасидаги 45 дан зиёд корхоналарининг 70 вакилларидан иборат қишлоқ хўжалиги савдо миссияси Ўзбекистонга ташриф буюрди. Меҳмонлар юртимизда 15 мартга қадар бўлиб туришади.

Миссия таркибидан қишлоқ хўжалиги экинлари, чорвачилик, иссиқхоналар, боғдорчилик ва бошқа шу каби қатор жабҳаларда фаолият юритадиган корхоналар ўрин олган.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, делегация ташрифи доирасида 12 март куни Тошкентда, 14 март куни Наманганда “Нидерландия - Ўзбекистон” мавзусида агробизнес форуми бўлиб ўтади.

Бундан ташқари, Голландиянинг замонавий технологиялар ва хизмат кўрсатиш корхоналари билан юртимиз аграр соҳа вакиллари ўртасида ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган қатор учрашувлар бўлиб ўтади. Нидерланд қироллигининг фавқулодда ва мухтор элчиси Рене Жонс-Бос бошчилигидаги делегация “Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги бозори ва бизнес юритиш шартлари” мавзусида ўтказиладиган B2G(бизнес-давлат) форматидаги Ўзбекистон-Нидерландия музокараларида иштирок этади.

Кўп томонлама учрашувлар ва форумдан ташқари, меҳмонлар “Agro World Uzbekistan - 2019” кўргазмасида қатнашишади, Наманган вилоятидаги қишлоқ хўжалиги объектларига ташриф буюришади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019