Ўзбекистонга дунёга машҳур 100га яқин блогер ташриф буюради

15:42 07 Август 2019 Жамият
218 0

Хабарингиз бор, шу йил 22 – 27 август кунлари юртимизда World Influencers Congress халқаро конгресси бўлиб ўтиши режалаштирилмоқда. 

Мазкур конгресс туризмни ривожлантириш соҳасида ғоялар ва энг яхши тажрибаларни алмашиш учун дунёдаги етакчи нуфузли блоггерлар, инфлуэнсерлар ва оммавий ахборот воситаларини бирлаштирадиган ноёб платформадир.  

I Халқаро инфлуэнсерлар конгрессида 100 га яқин таниқли блогернинг ташрифи кутилмоқда, деб хабар берди Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси. 

Уларнинг орасида Instagram орқали турли мамлакатларга саёҳатлар ҳақида сўзловчи Wonderful places” саҳифаси асосчиси Сюзанна Брух ҳам бор. 

Таъкидлаш жоизки, Instagram’да унинг  саҳифасини бугунга келиб 13 миллионга яқин киши кузатиб боради. Сюзанна Брух ўз саҳифасида 6729 пост билан бўлишган. Уларнинг орасида Греция, Франция, Италия, Сингапур, Германия, Чехия, АҚШ, Австрия, Япония каби мамлакатларнинг диққатга сазовор масканларини кўришингиз мумкин. 

Шунингдек, I Халқаро инфлуэнсерлар конгресси доирасида Ўзбекистонга ташриф буюрувчилар қаторида Senstylable  (9,6 млн фолловер) саҳифаси асосчиси Рейта Хакаж ҳам бўлиб, у шу кунга қадар 2 миллионга яқин пост билан бўлишган. Саҳифа мода олами ва шоппинг ихлосмандлари учун мўлжалланган. Бундан ташқари, Matte Liquid Lipstick бренди асосчиси, House of Rawan дўконлар тармоғи билан танилган Раван бин Ҳуссайн (3,6 млн фолловер), Сан-Францискода истиқомат қилувчи бюти-блогер Садаф (2 млн. фолловер), ажойиб сайёҳ-сураткаш Альтуг Галип (1,3 млн фолловер) каби кузатувчилари сони кундан кунга ошиб бораётган кўплаб таниқли шахслар ҳам Ўзбекистонга ташрифларини тасдиқлашган. 

Қайд этиш лозимки, Халқаро инфлуэнсерлар конгресси бутун дунёнинг фикрлар етакчиларини бирлаштиради ва мунтазам равишда дунёнинг турли нуқталарида ўтказилади. Шуниси диққатга сазоворки, таниқли блогерларнинг Ўзбекистондаги тадбирда иштирок этиши миллионлаб хорижий фуқароларнинг халқаро конгрессга бўлган қизиқишини ошириб, мамлакатимизнинг туризм салоҳиятини ривожлантириш йўлида хизмат қилади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019