Ўзбекистондан юборилган 20 тонна ўрик Россияга киритилмасдан қайтариб юборилди

18:23 05 Июнь 2018 Иқтисодиёт
351 0

Россия ветеринар ва фитосанитар текширув федерал хизмати бошқармаси инспекторлари Новосибирск вилоятига Қозоғистон ва Қирғизистондан олиб келинаётган 320 тоннадан ортиқ маҳсулотни потенциал жиҳатдан хавфли деб топиб, чегарадан ўтказмади.

Россия қишлоқ хўжалиги назорати маълумотларига кўра, июнь ойи бошида “Карасук” постида умумий оғирлиги 320,15 тонна бўлган мева-сабзавотларнинг 17 та партияси ушланган. Фитосанитар жиҳатдан юқори даражада хавфли деб топилган товарлар автомобиль транспортида Новосибирск, Новокузнецк, Кемерово ва Красноярскда сотиш учун олиб келинаётган бўлган.

Маркировкасиз ҳолда Қозоғистондан умумий оғирлиги 40 тонна бўлган шолғомсимон думалоқ пиёз ва оқ бош карам, 22 тонна покистон навли картошка, Қирғизистондан 20 тонна шолғомсимон думалоқ пиёзни мамлакат ҳудудига олиб киришнинг олди олинган.

Шунингдек, ишончсиз маркировка қўйилган деб топилган Қозоғистондан умумий оғирлиги 70 тонна бўлган тарвуз, олма ва лавлаги, Қирғизистондан 88 тонна шолғомсимон думалоқ пиёз, 1,15 тонна қизил бош карам чегарадан ўтказилмаган.

Айни чоға упаковкасидаги маркировкаси қисман бўлмаган Ўзбекистондан 20 тонна ўрик, Тожикистондан 20 тонна шолғомсимон думалоқ пиёз, Қозоғистондан 20 тонна ўрик ва гилос, Қирғизистондан 19 тонна олхўри тўхтатилган.

Барча юклар ортга қайтариб юборилган. Айбдорлар маъмурий жавобгарликка тортилган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар