Ўзбекистондан Қозоғистонга яна учта йўналишда автобус қатновлари йўлга қўйилмоқда

15:24 12 Сентябр 2019 Жамият
55 0

Қўшни Қозоғистон Республикасининг турли шаҳарларига сафарга отланаётган Тошкент вилояти туманлари аҳолисига қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида “Uzautotrans service” корхонаси томонидан жорий йилнинг 13 сентябрь кунидан эътиборан “Ангрен-Олмаота”, “Чирчиқ-Олмаота”, “Чирчиқ-Чимкент” халқаро йўналишларида мунтазам автобус қатновлари йўлга қўйилади.

Йўналиш масофаси 918 км бўлган “Ангрен-Олмаота” йўналишида чипта нархи 120 000 сўм этиб белгиланган бўлиб, автобуслар Ангрендан соат 16:00, 17:00, 18:00 да ҳаракатланишни бошлайди.

“Чирчиқ-Олмаота” йўналишида эса йўл кира ҳаққи 100 000 сўм этиб белгиланган. Мазкур йўналиш масофаси 818 км.ни ташкил этади. Автобуслар Чирчиқ автостанциясидан соат 17:00 ва 18:00 да йўлга чиқади.

“Чирчиқ-Чимкент” йўналиши бўйлаб эса автобуслар ҳар куни соат 09:00, 11:00, 13:00, 15:00,17:00 да Чирчиқ автостанциясидан ҳаракатланишни бошлайди. Ушбу йўналишда йўл кира ҳаққи 35 000 сўм этиб белгиланган.

Шунингдек, 13 сентябрь кунидан бошлаб “Uzautotrans service” корхонаси томонидан “Тошкент-Шаҳрисабз” йўналишида ҳам мунтазам қатновлар йўлга қўйилади. Масофаси 387,9 км бўлган мазкур йўналишда чипта нархи 54 000 сўм этиб белгиланган. Автобус “Тошкент” автовокзалидан соат 11:50 да жўнаб кетади. Шаҳрисабздан эса соат 09:30 Тошкент шаҳри томон йўлга чиқади.

Маълумот учун, шу бугунги кунга қадар “Uzautotrans service” корхонаси томонидан 4 та халқаро йўналишда (“Тошкент-Олмаота”, “Тошкент-Ушкунур”, “Тошкент-Қизилўрда”, “Чирчиқ-Ушкунур”) мунтазам автобус қатновлари амалга ошириб келинмоқда.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019