“Ўзбекистондан Польшага тўқимачилик маҳсулотларини экспорт қилиш саккиз баробар ошган”

17:57 07 Июнь 2018 Иқтисодиёт
747 0
Фото: Спутник

Европа Иттифоқи Марказий Осиёдаги ўзгаришларни англаб етяпти, шунинг учун ҳам янги стратегияни ишлаб чиққан ҳолда минтақадаги шериклар билан устувор йўналишлар ва истиқболдаги ўзаро ҳаракат йўлларини аниқлаб олишга интилмоқда. Бу ҳақида мамлакатимизнинг Бельгиядаги элчиси Дилёр Ҳакимов сўзлаб берди.

Эслатиб ўтамиз, Европа Иттифоқи ташқи сиёсат хизматларининг Марказий Осиё бўлими раҳбари Борис Ярошевич Европа Иттифоқи Ўзбекистон билан янги ҳамкорлик битимини имзолаш учун  июнь ойидан бошлаб мандат бўйича иштирокчи давлатлар билан маслаҳатлашувларни бошлашини айтиб ўтганди. Бу ҳақида онлайн нашримизда ҳам хабар бергандик.

“Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича стратегияси бу анъанавий тарзда олти-етти йилга мўлжалланадиган дастурий ҳужжатдир. Айни пайтда биз иккинчи циклдамиз. Олдинги цикл 2015 йилгача давом этганди, энди иккинчиси 2020 йилгача бўлади. Айни пайтда 2021 йилдан 2025-26 йилларгача бўлган даврга мўлжалланган янги стратегия устида иш кетаяпти”, деди дипломат Брюсселда Марказий Осиё масалалари бўйича ташкил этилган анжуман арафасида.

Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича Олий вакили Федерика Могерини ҳам бундан олдин ЕИ Марказий Осиё бўйича янги стратегия қабул қилинишини эълон қилганди.

Элчининг айтишича, вақт ўтмоқда, иқтисодий, сиёсий, дунё миқёсидаги, минтақадаги, ЕИнинг ўзидаги реалликлар ўзгараяпти, шунинг учун европалик шериклар бугунги кунда Марказий Осиёдек муҳим минтақа билан қандай қилиб ўзаро алоқаларни олиб бориш масаласига алоҳида эътибор қаратаётир.

Маълумот учун, ЕИ билан Ўзбекистон ўртасидаги бундан олдинги битим 1996 йилда имзоланган ва 1999 йил 1 июндан бошлаб кучга кирган. Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси эса 2012 йилда очилган.

“Ҳозир бошқа замон. Вақти келди – бу табиий жараён. Биз бошқа одамга айландик, ЕИ ҳам. У жуда жиддий даражада ўзгарган. Соат милларини тўғрилаб олиб, янги устувор вазифалар ўртага қўйилиши мумкин. Ёки олдинги қизиқишлар тасдиқланиши ҳам. Бу жараён ЕИнинг ўзидаги тузилиш мураккаб бўлгани учун маълум вақт олади”, деди Д.Ҳакимов.

Элчи мамлакатимизнинг Европа Иттифоқи билан иқтисодий соҳадаги ҳамкорлигига тўхталиб ўтди.

“Ўйлашимча, биз “тўқимачилик протоколи” қандай татбиқ этилаётганини кўриб чиқамиз, лекин ўтган йилги бу борадаги натижалар жуда яхши. Ўзбекистондан, масалан, Польшага тўқимачилик маҳсулотларини экспорт қилиш саккиз баробар ошган”, деди у.

“Тўқимачилик маҳсулотларимизни Европа бозорига чиқариш бўйича муаммолар умуман йўқ. Олдин Европарламент “тўқимачилик пртоколи”ни тасдиқлаганди, у кучга кирди. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган маҳсулот исталган аъзо давлат бозорига эркин чиқиш имкониятига эга эканлиги ҳақида аниқ айтиб ўтилган мазкур ҳуқуқий ҳужжат маҳсулотларимиз учун Европа бозорига катта йўл очади”, деди Д.Ҳакимов.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ҳам мазкур протоколни ЕИ ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорлик ва шерикликка оид битим таркибига киритилишини ратификация қилган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019