Ўзбекистондан хорижга 1,3 млрд долларлик тўқимачилик маҳсулотлари экспорт қилинди

18:45 23 Октябр 2020 Иқтисодиёт
189 0

 Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, мамлакатимиздан 2020 йилнинг 9 ойида чет элга 1,3 млрд. АҚШ доллари қийматидаги 455 турдаги тўқимачилик маҳсулотлари экспорт қилинган. Тўқимачилик маҳсулотлари экспорти ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 171,6 млн. АҚШ долларига яъни 14,6 % га ошган.

Ўзбекистон тўқимачилик маҳсулотлари экспорт қилган асосий давлатлар:
- Россия – 486,5 млн.
- Хитой – 277,5 млн.
- Қирғиз Республикаси – 196,5 млн.
- Туркия – 153,4 млн.
- Польша – 32,6 млн.
- Қозоғистон – 30,6 млн. АҚШ доллари

2020 йилнинг 9 ойида мамлакатимизга 148,3 млн. АҚШ доллари қийматидаги тўқимачилик маҳсулотлари импорт қилиниб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 8,2 % га камайган.

Маълумот ўрнида, 2020 йилнинг 9 ой якуни бўйича тўқимачилик корхоналари томонидан 23,8 трлн. сўм қийматидаги тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 11,8 % га ошган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?