Ўзбекистондаги жами муаммоли кредитларнинг 76 фоизи Тошкент шаҳрига тўғри келмоқда

11:56 23 Ноябрь 2018 Иқтисодиёт
593 0

Иллюстратив фото

Ўзбекистондаги жами муаммоли кредитларнинг 76 фоизи Тошкент шаҳрига тўғри келмоқда.

Бу ҳақда 22 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида банк тизимини ислоҳ қилиш ва банкларнинг молиявий барқарорлигини мустаҳкамлаш, ҳудудлар ва тадбиркорликни ривожлантиришда тижорат банклари ролини ошириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишида айтиб ўтилди.

Бундай кредитлар жами кредитларнинг 1,8 фоизидан кам бўлса-да, йил бошидагига нисбатан ошгани қайд қилинди. Ҳудудлар кесимида муаммоли кредитларнинг 76 фоизи Тошкент шаҳрига, 5 фоизи Қашқадарё, 3 фоизи Бухоро вилоятига тўғри келмоқда.

Шунингдек, йиғилишда ҳокимликлар ва тармоқлар томонидан айрим лойиҳалар пухта ишлаб чиқилмагани оқибатида бир қатор объектлар ўз вақтида ишга тушмагани ва кредитлар қайтиши чўзилаётгани кўрсатиб ўтилди. Жумладан, Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Жиззах, Сурхондарё вилоятларида ва Қорақалпоғистон Республикасида кредит маблағлари ажратилган айрим инвестиция лойиҳалари ҳалигача бошланмагани танқид қилинди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019