Ўзбекистондаги университетлар Россия олий таълим муассасалари билан қўшма дастурларни амалга оширади

14:22 31 Август 2018 Жамият
917 0

Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси мажлисининг 8-сон баёни билан Наманган давлат университети, Тошкент давлат иқтисодиёт ва Тошкент давлат аграр университетларига 2018/2019 ўқув йили учун хорижий олий таълим муассасалари билан қўшма таълим дастурлари асосида бакалавр ва магистрлар тайёрлаш бўйича қўшимча квоталар белгиланди.  Бу ҳақда edu.uz хабар берди.

Жумладан, Наманган давлат университетида Россия Федерацияси Санкт-Петербург давлат педагогика университети билан ҳамкорликдаги қўшма дастур асосида 60 нафар талаба қабул қилинади. 

Тошкент давлат иқтисодиёт университетида Урал давлат иқтисодиёт университети билан ҳамкорликда тўртта йўналишда 125 нафар, Тошкент давлат аграр университетида эса Волгоград давлат аграр университети билан биргаликда битта йўналишда 20 нафар талаба қўшимча қабул қилинади.

Қўшма дастурда белиланган қабул квоталарида ўқиш тўлов-контракт асосида бўлиб, бакалаврият ва магистратурага абитуриентлардан ҳужжатлар шу йилнинг 15 сентябригача қабул қилинади. 

Кириш имтиҳонлари олий таълим муассасалари томонидан шу йилнинг 17-22 сентябрь кунлари ўтказилади.

Имтиҳонлардан муваффақиятли ўтган абитуриентлар учун ўқиш истисно тариқасида жорий йилнинг 1 октябридан бошланади.

Қўшма дастур доирасида таълим оладиган талабалар ўқув жараёнини бир қисмини хорижий олий таълим муассасасида амалга оширади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

“Билимсизлик — инсоният учун энг қоронғу тундир”

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети олимлари билан кенг муҳокама қилиниб, “Халқ сўзи” газетаси ҳамкорлигида тайёрланган “Билимсизлик — инсоният учун энг қоронғу тундир” деб номланган рисола “Zamin Nashr” нашриёти томонидан 1000 нусхада чоп этилди.

19 Январь 2019