Ўзбекистондаги радиотелескоплар ёрдамида ердан ташқаридаги цивилизацияларни излаш имконияти пайдо бўладими?

15:56 04 Июль 2018 Жамият
612 0

Маълумки, Ўзбекистонда охирги йилларда туризм соҳасига бўлган эътибор тубдан ўзгарди. Ҳатто илгари кириш мумкин бўлмаган қатор объектлар кенг оммага очилди, улар сайёҳлик, изланишлар масканларига айлантирилаяпти.

Жиззах вилоятидаги Суффа платосида жойлашган ҳамда қурилиши 80-йилларда бошланиб, сўнгра тўхтаб қолган радиоастрономик комплекс (радиотелескоп - РТ-70) ана шулардан бири. Айни пайтда бўлажак улкан кашфиётларга бешик бўлиши кутилаётган мазкур ўзига хос ноёб иншоотга қайта ҳаёт бағишлаш бўйича ҳам қатор режалар белгилаб олинган. Бу борада россиялик мутахассислар билан яқиндан ҳамкорлик қилинмоқда. “Российская газета” нашрида РФ Фанлар академияси президенти Александр Сергеев билан айнан шу мавзуда суҳбат уюштирилди. Таниқли олим умумий қиймати 100 миллион долларлик мазкур телескопни нима учун охиригача қуриб битказишга қарор қилингани ҳақида тўхталиб ўтди. Хўш, РТ-70 ростдан ҳам юлдузларни туғилишини билишга ёрдам берадими? Ердан ташқари цивилизацияларни қаердан излаш мумкин?

Қуйида шулар ҳақида.

- “Суффа” радиотелескопи лойиҳаси Россия ва Ўзбекистон раҳбариятининг жиддий эътиборида турибди, у бир неча бор юқори даражаларда муҳокама қилинди. Хўш, унинг ноёблиги нимада? Ахир, унинг тарихи узун: 30 йилдан ўтди.

Сиз ҳақсиз, Ўзбекистоннинг Суффа платосида РТ-70 радиотелескопи лойиҳаси 80-йиллар ўрталарида бошланган эди. Ўшанда у дунёда мутлақ етакчи сифатида намоён бўлган.

Унда тўлқин узунлигининг миллиметрлик диапазонида нурланишни қабул қила оладиган 70 метрлик диаметрга эга парабола антеннаси бор. У узоқ космосдан ноёб маълумотларни етказиб беради, унинг ёрдамида илм-фан Коинотнинг кўплаб сирларини очиши мумкин.

Ўша йилларда космос ҳақидаги билимлар соҳасида жиддий ўсишга эришиш мумкин эди. Айтганча, Ўзбекистоннинг мазкур ҳудуди узоқ давом этган тадқиқотлардан сўнг танланган.

Ер усти телескопларида самони ўрганиш учун атмосфера шароити кам халақит берадиган ва йил давомида очиқ об-ҳаволи кунлар иложи борича кўпроқ бўладиган қулай астроиқлим зарур. Шунинг учун ҳам замонавий телескоплар тоғлар тепасига барпо этилади.

Суффа платоси ҳам денгиз сатҳидан 2400 метр баландликда жойлашган ва астоиқлими мос келади. Қурилиш ишлари бошланган, бироқ 1991 йилда тўхтатилган. Ҳозир гап телескопни охиригача қуриш ва ниҳоят фойдаланишга топшириш ҳақида кетмоқда.

Бироқ шу ўтган ўнлаб йиллар давомида илм-фан анча илгарилаб кетди, масалан, Хитой ликобчасининг диаметри 100 метрга тенг бўлган миллиметрик телескопини бунёд этмоқда. “Суффа” антеннасиники эса бор-йўғи 70 метр, радиотелескопнинг ўзи эса кўп жиҳатдан эскириб қолган бўлса ҳам ажаб эмас. Ушбу техника катта маблағ талаб қилиши инобатга олинса, эскини қуриб битказиш шартми? Ахир етакчилар олдинга ўтиб кетишган ва уларни қувиб етиш қийинов.

Айнан шу саволларга жавоб топиш учун Россия Фанлар академияси олимлари ҳамда фан ва олий таълим вазирлиги вакилларидан иборат делегация Ўзбекистонга ташриф буюрди.

Таъкидлашни истардимки, объект яхши сақланган, уни бунёд этишни давом эттириш мумкин. Бунинг учун қандай далиллар бор? Шулардан бир нечтасини санаб ўтаман.

Айни пайтда Россияда миллиметрли радиотелескоп умуман йўқ, бу ердаги эса муҳим астрономик қурилмадир. Усиз жаҳон астрономияси элитасига чиқиб бўлмайди, айтганча, бу соҳадаги кашфиётларга Нобель мукофотларини бериш бизсиз ўтаётир.

Агар олимларимиз шундай воситага эга бўлса, кўп нарса ўзгаради. Қолаверса, у шу каби аппаратлар оиласи таркибига уни сезиларли тўлдирган ҳолда қўшилади. Жаҳон илм-фани эса бундан манфаатдор.

Учта телескоп ноёб мажмуани ташкил этади ва бундайи дунёнинг ҳеч бир ерида йўқ.

Мана сиз Хитой телескопи “Суффа”дан устун деб айтаяпсиз. Тўғри, ўлчами бўйича ўзиб кетиши мумкин, бироқ қурилманинг сезгирлигини рекорд даражага етказа оламиз ва бу унинг асосий хусусиятларидан бири ҳисобланади.

Бизда ушбу муаммони ҳал этишга қодир бўлган миллиметрли диапазонларнинг ноёб приёмниги бор. Рекорд сезгирлик айнан мана шулардадир.

Бундан ташқари, мазкур ускуна қабул қилиш хусусиятларини ошириш учун антеннанинг эффектив ўлчамини кўп маротаба оширишимиз мумкин. Гап шундаки, Ўзбекистонда коинотни кузатиш учун қатор оптик қурилмалар ўрнатилган Майданак платоси жойлашган. Бу ерда ҳам диаметри 10 метрлик унча катта бўлмаган радиотелескоп ўрнатиш мумкин. Улар Суффа билан синхрон ишлаган ҳолда 10 метр ҳам эмас, 70 метр ҳам эмас, балки икки аппарат ўртасидаги, яъни ўнлаб километрлик масофани ҳосил қилади. Бу эса ушбу тизимнинг қабул қилиш хусусиятини бир неча баробар кўпайтириш имконини беради.

-Россияда худди шу диапазонда ишлайдиган янги “Миллиметрон” космик обсерваторияси пайдо бўлиши лозим. Унда антенналар ўлчами жуда улкан бўлиб кетар экан-да?

- Ушбу расадхона 2020 йилда иш бошлаши керак эди, бироқ молиявий сабаблар туфайли бу иш 2025 йилга қолдирилди. Ердан миллион километрдан зиёд узоқликда бўладиган мазкур телескоп “Суффа” ва “Майданак” билан бирга дунёда муқобили йўқ беқиёс комплексга айланади.

Бундай учлик қандай янги кашфиётларга йўл очиши мумкин?

Масалан, биз газ, чанг-тўзонли туманликларда юлдузлар қандай туғилаётгани, юлдузлараро газ йиғилиши орқали галактика ядроси квазарлари(коинотнинг узоқ жойидаги кучли радионурланиш манбалари-таҳ.)ни кўришимиз, водороднинг дастлабки рекомбинацияси даврида пайдо бўлиб, Коинотга тарқалган иссиқлик(космик юқори частотали) нурланишнинг ўзига хос жиҳатларини тадқиқ этишимиз, ҳатто, ердан ташқаридаги цивилизацияларни излашимиз мумкин.

Таъкидлашни истардимки, бу халқаро лойиҳа бўлади. Телескопни Россия ва Ўзбекистон барпо этади, кейин ундан фойдаланишга бошқа мамлакатлар астрономлари ҳам жалб қилинади.

“Суффа” радиотелескопи фойдасига ишлайдиган яна бир жиҳатни айтиб ўтмоқчиман. У нафақат узоқ космосни ўрганиш бўйича алоҳида фундаменталь, балки амалий, масалан, яқин самони назорат қилиш бўйича масалаларни еча олади. Бугунги кунда бу, айниқса, долзарб бўлиб бораяпти.

- Бугунги кунда телескоп қай даражада тайёр? Қурилишни битказиш қанчага тушади?

- Умуман, қурилиш бўйича телескоп асоси тайёрлиги 50 фоиздан зиёд дея баҳоланаяпти. Параболали кўзгунинг ўзини, уни созлаш ва ҳароратларнинг фарқига мослашиш тизимини ўрнатиш лозим.

Ҳисоб-китобларга кўра, қурилишни якунлаш учун қарийб 100 миллион доллар зарур. Россия ва Ўзбекистон яқин вақт ичида лойиҳани амалга ошириш бўйича “йўл харитаси”ни тайёрлаши керак. Зеро, у шу йил куз фаслида икки давлат юқори раҳбарияти даражасида тасдиқланади. Мутахассисларнинг фикрича, объектни жисмоний ишга тушириш учун 5 йил вақт кетади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019