Ўзбекистондаги қоғоз ишлаб чиқарувчи корхонанинг давлат акциялари Россия ширкатига “ноль” қийматда берилади

16:45 09 Июль 2019 Иқтисодиёт
245 0

Фото: Аngren pack

Тошкент вилоятида Angren Paсk ХК АЖ базасида қоғоз маҳсулотлари ишлаб чиқаришни қайта тиклаш ва модернизация қилиш чора-тадбирлари тўғрисидаги ҳукумат қарори қабул қилинди. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот“ канали хабар бермоқда.

Қарорга мувофиқ, Angren Paсk ХК АЖ устав капиталидаги давлат акцияларининг 25 фоизи “Николь Пак УК”га (Россия) қуйидаги инвестиция мажбуриятлари билан “ноль” қийматда сотилади:

1-босқичда – камида 25 млн доллар инвестиция киритиш ҳамда 2019-2020 йилларда Angren Paсk ХК АЖ базасида қоғоз маҳсулотларини ишлаб чиқаришни қайта тиклаш ва модернизация қилиш;

2-босқичда – камида 25 млн доллар инвестиция киритиб 2020-2021 йилларда йилига 6,0 млн квадрат метр битум, том ёпиш ва гидроизоляция материаллари ишлаб чиқаришни ташкил этиш;

3-босқичда – камида 25 млн доллар инвестициялар киритиб 2020-2021 йилларда йилига 300 минг куб метр экструзион пенополистирол ишлаб чиқаришни ташкил этиш.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019