Ўзбекистондаги илк шамол электростанцияси қаерда қурилади?

15:15 27 Июль 2018 Иқтисодиёт
334 0
Иллюстратив фото

Германиянинг дунёга машҳур Siemens концерни Ўзбекистондаги илк шамол электростанциясини Зарафшонда барпо этади. Бу давлатимиз раҳбарининг 2018-2019 йилларда инвестицион ва инфратузилма лойиҳаларини амалга оширишни жадаллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги қарори ижроси доирасида амалга оширилади.

Маълумот учун, ўтган йил “Ўзбекэнерго” ва Энергияни тежаш миллий компанияси Siemens Gamesa компанияси билан қуввати 100 МВт.лик шамол энергетикаси лойиҳасини амалга ошириш бўйича меморандум имзолаган эди.

Мазкур лойиҳа 2019-2022 йилларга мўлжалланган бўлиб, умумий қиймати 100 млн. долларга тенг. Шундан 5 млн. доллари 2019 йилда ўзлаштирилади. Барча сармоя немис компанияси томонидан йўналтирилади.

Ушбу пилот лойиҳа Ўзбекистоннинг шамол энергетикаси бўйича улкан салоҳиятини ўзлаштириш ва мамлакат энергия тизимига қайта тикланадиган энергия манбаларини жорий этишда муҳим қадамга айланиши кутиляпти.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар