Ўзбекистондаги илк пулли трасса қаерда қурилиши маълум қилинди

11:34 12 Сентябр 2018 Жамият
3819 0
Иллюстратив фото

Ўзбекистонда илк пулли автомобиль трассаси Тошкент ва Самарқанд ўртасидаги масофани икки соатга қисқартиради. 

Яқинда Инвестициялар бўйича давлат қўмитасида қўмита раисининг биринчи ўринбосари Лазиз Қудратов бошчилигида Туркиянинг Cengiz – Kolin — Kalyon компаниялар консорциуми билан биринчи ишчи учрашув ташкил этилди.

Қўмита матбуот хизмати хабарига кўра, музокараларда давлат-хусусий шерикчилик тамойили асосида “Тошкент – Самарқанд” йўналиши бўйлаб йўл қурилиши лойиҳасини амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Маълумот учун, мазкур ташаббус турк инвесторлари томонидан тақдим этилган лойиҳалар портфелидан жой олган бўлиб, Туркия раҳбари Режеп Таййип Эрдоғаннинг шу йил юртимизга амалга оширган расмий ташрифи чоғида имзоланганди.

Автомобиль йўллари давлат қўмитаси Ўзбекистон томонидан расмий шерик сифатида ишга киришади.

Лойиҳани ишлаб чиқишда магистрални яшаш ҳудудларидан узоқроқдан олиб ўтиш, яйлов ва қишлоқ хўжалиги ҳудудлари ҳамда атроф муҳитга минимал таъсир қилишни инобатга олиш масаласи ҳам кўриб чиқилди.

Бунёдкорлик ишларини 2019-2020 йилларда амалга ошириш режалаштирилган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019