Ўзбекистондаги энг ноёб автомобиллар нархини биласизми?

16:45 25 Июль 2018 Жамият
1066 0

Ўзбекистонда энг ноёб автомобиллардан иккитаси бошланғич нархлар билан сотувга қўйилди. Бу ҳақида E-ijro Auksion хабар берди.

Улардан бирининг бошланғич нархи 527 миллион сўм, иккинчисиники 648 миллион сўм деб белгиланди. Мазкур аукционда қатнашиш учун автомобиллар бошланғич қийматининг 5 фоизи миқдорида закалат пули(мос равишда 26 миллион ва 32 миллион сўм) тўлаш керак.

Хабар берилишича, ушбу антиквар транспорт воситалари суд қарори билан аукционга қўйилган. Ижро ҳужжати санаси – 2014 йил.

Аризалар 31 июлга қадар қабул қилинади. Кимошди савдосининг ўзи 2 август куни бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, ушбу автоуловлар сотувга биринчи марта қўйилаётгани йўқ. Бунгача улар кимошди савдосига бир неча бор чиқарилган, бироқ ғолиблар аниқланмаган.

Маълумот учун, “E-IJRO AUKSION” ягона электрон савдо майдончаси бўлиб, унда аукционлар суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишда мол-мулкни реализация қилиш учун ташкил этилади ва фақатгина электрон онлайн-аукционлар шаклида ўтказилади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар