Ўзбекистондаги энг катта ҳарбий полигонда артиллериячиларнинг дала-ўқув машғулоти ўтказилди

17:22 13 Декабрь 2019 Жамият
518 0

Мудофаа вазирлигига қарашли “Каттақўрғон” округ дала-ўқув майдонида Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ ҳарбий қисмларининг реактив артиллерия батареяси билан жанговар отиш бўйича тактик ўқувлари бўлиб ўтди.

Дивизион командирлари ўқув раҳбарлигида машғулот ўташ учун йўл олган ҳарбий техникаларнинг колонна бўлиб ҳаракатланиш чоғида заҳарланган ва миналаштирилган ҳудудлардан ўтиш машқларида ҳарбий хизматчилар яна бир карра тобланишди.

122 ммли артиллерия гаубицаси, 152 ммли артиллерия пушкаси ҳамда 122 ммли реактив артиллерия қуролларидан жанговар ўт очиш чоғида қўққисдан душман ҳужуми содир этилганда унинг олдини олиш амалиётлари ҳам ҳарбийларнинг жанговар шайлигини оширишда муҳим омил бўлди.

Машғулотлар жараёнида Ватан посбонларининг жанговар қуроллар ҳақида пухта билим ва малакага эга эканликлари яққол исботини топди. Артиллерия қуролларидан белгиланган нишонлар аниқлик билан йўқ қилинди.

Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?