Ўзбекистондаги энг кам ойлик иш ҳақи миқдори ошди

17:57 19 Январь 2019 Жамият
4946 0

Иллюстратив фото

Ҳукумат қарори билан Меҳнатга ҳақ тўлаш ягона тариф сеткасига ўзгартириш киритилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Телеграмм ижтимоий тармоғидаги https://t.me/huquqiyaxborot расмий каналида хабар берилди.

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан киритилган ўзгартиш ва қўшимчаларга мувофиқ, эндиликда меҳнатга ҳақ тўлашнинг 1, 2 ҳамда 3-разрядлари коэффициентлари олдингидек 2,476, 2,725, 2,998 дан эмас, балки 2,847, 2,997, 3,148 тариф коэффициентидан ҳисобланади.

Бу шуни англатадики, мамлакат ҳудуди бўйлаб ходимларга тўланадиган иш ҳақининг энг кам миқдори 501 минг 959 сўмдан 577 минг 172 сўмга оширилди.

Демак, бундан кейин Ўзбекистонда 577 минг 172 сўмдан кам ойлик иш ҳақи тўланиши мумкин эмас.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019