Ўзбекистондаги “Энг ибратли оила”лар аниқланди

23:45 13 Декабрь 2018 Жамият
589 0

Иллюстратив фото

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази ҳамда ҳамкор ташкилотлар томонидан ташкил этилган “Ибратли оила — 2018” республика кўрик-танловини ўтказишдан кўзланган мақсад, энг аввало, “Соғлом оила - соғлом жамият” концептуал ғоясини ҳаётга татбиқ этишдир.

Кўрик-танлов Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида истиқомат қилувчи ибратли оилалар иштирокида жорий йилнинг май — декабрь ойларида 4 босқичда ўтказилди.

Якунловчи босқичда ҳудудлардан келган оилалар 14 та номинация бўйича ғолиб ва совринли ўринлар соҳиблари аниқланди.

Ғолиблар билан танишинг:

  • Қорақалпоғистон Республикаси – “Энг ибратли инновацион, замон билан ҳамнафас оила” – Рустем Айбергенов, Дилбархон Торемуротова
  • Андижон вилояти – “Энг ибратли фидойи инсонпарвар оила” – Абдужаббор Маҳкамов, Атира Мўминова
  • Бухоро вилояти – “Энг ибратли китобхон оила” – Анвар Адилов, Гулбаҳор Адилова
  • Жиззах вилояти – “Энг ибратли фаол оила” – Раҳмонқул Турсунов, инобат Турсунова
  • Қашқадарё вилояти – “Энг ибратли аҳил ёш оила” – Шерали Норматов, Мушарраф Нурқобилова
  • Наманган вилояти – “Энг ибратли қадриятларни қадрлаган сахий оила” – Баходир Умрзоқов, Марҳабат Тўхтабоева
  • Навоий вилояти – “Энг ибратли саховатли фахрий оила” – Ҳамид Ўрунов, Бодом Ўрунова
  • Самарқанд вилояти – “Энг ибратли санъатсевар маданий оила” – Тоҳир Ҳалилов, Гулноза Эргашева
  • Сирдарё вилояти– “Энг ибратли тиббий маданияти юксак тарғиботчи оила” – Маматқул Эркаев, Лайло Йўлдашева
  • Сурхондарё вилояти – “Энг ибратли маънавияти юксак оила” – Абдусамат Жўраев, Ойсаҳат Қулбоева
  • Фарғона вилояти–“Энг ибратли тадбиркор ва мурувватли обод оила” – Ғиёсиддин Шерғозиев, Лолахон Шерғозиева
  • Тошкент вилояти– “Энг ибратли маърифатли зиёли оила” – Нуриддин Ғуломов, Дилфуза Ғуломова
  • Хоразм вилояти – “Энг ибратли адабиётсевар, ҳунарманд оила” – Алимжон Машарипов, Зинатжон Эшчанова
  • Тошкент шаҳри – “Энг ибратли жамоат ишларида фаол тарбияли оила” – Маҳмуд Эргашев, Ақида Эргашева

Ғолибларга ва номинацияга эга бўлган оилаларга оилаларга “Оила” маркази ҳамда ҳамкор ташкилотлар томонидан махсус диплом ва қиматбаҳо совғалар тақдим этилди.

Юлдуз ЎРМОНОВА


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019