Ўзбекистондаги чекловлар уч-тўрт кун олдин эълон қилинса бўлмасмиди?

14:03 30 Март 2020 Жамият
356 0

foto by: Google

Кеча рухсатнома берилиши ҳақидаги қарор эълон қилинганидан кейин давлат хизмати агентликларида одамлар тўпланиб ажиотаж ҳосил қилишди, бугун эрталабдан ҳам шундай ҳолат кузатилмоқда. Кўпчиликка рад жавоби бериляпти, биринчи савол нега уларга рад жавоби бериляпти, иккинчи савол шу чекловларни уч-тўрт кун олдин эълон қилса бўлмасмиди? Ушбу саволга Ички ишлар вазири матбуот котиби Шохруҳ Ғиёсов жавоб берди.

“Жавобни иккинчи саволингиздан бошлайман. Ҳукумат карантин қоидалари бўйича чеклов эълон қилишда, айни вақтда юзага келган вазиятдан келиб чиқади. Яъни фуқароларга кўчага чиқмаслик ҳақида жуда кўп маротаба огоҳлантириш берилишига қарамасдан, кўпчилик бунга риоя этмади. Шунинг учун ҳукумат қатъий чекловларни киритишга мажбур бўлди.

Энди биринчи саволингизга жавоб, махсус комиссиянинг талабига кўра кўчада ҳаракатланишга имкон берувчи стикер фақат қуйидагиларга берилади, Булар:

  • озиқ-овқат маҳсулотлари, дори воситалари ва тиббий буюмлар савдоси билан шуғулланадиган ташкилотларнинг хизмат транспорти ва ходимларининг шахсий транспорти;
  • санитария ва гигиена маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи ва чакана савдо, дорихона фаолияти билан шуғулланувчи юридик ва жисмоний шахсларнинг транспорт воситалари;
  • Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрида барпо этилаётган шифохона ва хиёбонлар қурилишига жалб этилган юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларга тегишли автотранспорт воситалари.

Бошқа транспорт воситаларига стикер берилмайди. Давлат хизматлари марказларида тўпланманг, у ердаги ходимларни ва ўзингизни асабингизни бузманг”, деди Ғиёсов.

Маълумот ўрнида бугунга қадар Ўзбекистонда коронавирус юқтирганлар сони 145 нафарга етган. Шунингдек 7 киши бутунлай соғайиб кетган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?