Ўзбекистондаги АЭС қурилишида иштирок этаётган маҳаллий мутахассислар хорижда амалиёт ўтайдилар

17:15 11 Март 2020 Иқтисодиёт
98 0

Бу ҳақда бугун Атом энергетикасини ривожлантириш агентлигида “Hyundai Engineering & Construction Co., Ltd.” (Жанубий Корея) компанияси вакиллари билан бўлиб ўтган учрашувда маълум қилинди.

Чет эллик ҳамкорлар Ўзбекистонда атом энергиясини тинчлик йўлида ривожлантириш, шунингдек, бу соҳада қонунчиликни янада такомиллаштириш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирларни юқори баҳоладилар.

Учрашув чоғида 2019 йилнинг октябрида Ўзбекистон делегациясининг Кореяга қилган ташрифи якунида эришилган икки томонлама келишувлар ҳамда Корея Республикаси компаниялари билан ҳамкорлик ўрнатишга доир масалалар муҳокама қилинди.

Суҳбат давомида атом энергетикаси соҳасида юқори малакали кадрларни тайёрлашда ҳамкорлик қилиш ҳамда “Hyundai Engineering & Construction Co., Ltd.” компаниялари АЭСларни қуриш лойиҳаларида иштирок этаётган бошқа давлатларда Ўзбекистонлик қурувчиларнинг амалиёт ўташларини ташкиллаштириш масалалари кўриб чиқилди.

Эслатиб ўтамиз, “Hyundai Engineering & Construction Co., Ltd.” компанияси барча энергетика ва саноат йўналишларини қамраб олган, муҳандислик ва қурувчилик ишлари билан шуғулланадиган дунё бўйича қурилиш соҳасида энг етакчи компаниялардан бири ҳисобланади.

Хусусан, ушбу компания Жанубий Корея (15 реактор) ва хорижий давлатлар (БААда 4 реактор)даги АЭСларнинг 65 фоизини қуришда бош пудратчи сифатида фаолият олиб боради.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019