Ўзбекистонда зилзила содир бўлди

10:07 17 Май 2019 Жамият
538 0

Иллюстратив фото

17 май куни тонгда Ўзбекистонда ер силкиниши қайд этилди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар берди.

Қайд қилинишича, 2019 йил 17 май куни Тошкент вақти билан 05:39да (17.05.2019 00:39 Гринвич бўйича) Ўзбекистонда ер силкиниши содир бўлган.

Координаталар 38,13 градус шимолий кенглик, 67,50 градус шарқий узунликда қайд қилинган. Зилзила магнитудаси М=3,8ни ташкил қилган. Чуқурлик ҳ=5 км. Тошкентгача масофа жанубий йўналиш бўйича 378 км.ни ташкил этган.

Ўзбекистон ҳудудида ер силкиниши Термизда (103 км) 2 баллни ташкил этган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019