Ўзбекистонда жиноятчилик 22 минг 974 тага ёки 34,9 фоизга камайди

15:00 21 Декабрь 2018 Жамият
391 0

Қутбиддин Бурҳонов, Фото: ЎзА

Жорий йилнинг 11 ойи давомида давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтлари билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширилган ишлар натижасида жиноятчилик ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 22 минг 974 тага ёки 34,9 фоизга камайишига эришилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси бошлиғи Қутбиддин Бурҳонов. ЎзАга маълум қилди

Шундан, ўта оғир турдаги жиноятлар 850 тага, оғир жиноятлар 1 минг 764 тага, унча оғир бўлмаган жиноятлар 8 минг 494 тага, қасддан баданга оғир тан жароҳати етказиш ҳолатлари 210 тага, номусга тегиш ва суиқасд қилиш 153 тага, талончилик жиноятлари 432 тага, босқинчилик 155 тага, ўғирлик 4 минг 559 тага, фирибгарлик 3 минг 79 тага, безорилик 700 тага, товламачилик 92 тага, одам савдоси билан боғлиқ жиноятлар 160 тага камайди.

Соҳа фаолияти самарадорлигини ошириш мақсадида, барча шаҳар-туманларда ички ишлар органлари бошлиқларининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари лавозими жорий этилди. Бу тузилма ёшларни қонунга итоаткорлик руҳида тарбиялаш, аҳолининг ҳуқуқий маданиятини мунтазам равишда юксалтириб боришга алоҳида эътибор қаратмоқда. Ушбу амалиёт натижасида жорий йилнинг январь-ноябрь ойларида вояга етмаганлар томонидан содир этилган жиноятлар 455 тага ёки 37 фоизга камайишига эришилди.

Тизим фаолиятини аҳолига яқинлаштириш мақсадида, жойларда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси йўналишига тегишли таянч пунктлари қайта ислоҳ қилиниб, уларнинг сони 4 минг 853 тага етказилди. Президентимиз ташаббуси билан профилактика инспекторлари бевосита хизмат олиб бораётган ҳудудларида хизмат уй-жойлари ва узоқ муддатли имтиёзли кредит асосида шахсий автомашиналар билан таъминланди.

Маҳаллаларда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олишга қаратилган фаолият кучайтирилгани туфайли жорий йилнинг 11 ойида 9 минг 15 маҳалланинг 27,9 фоизида умуман жиноят содир этилишига йўл қўйилмади.

Фуқароларга қулайликлар яратиш мақсадида, вазирлик тизимида ягона “1102” қисқа рақамли “ишонч телефони” жорий этилиб, фуқароларнинг барча мурожаатлари юзасидан қонуний чоралар кўриб борилмоқда.

ИИВда тузилган янги таркибий қисм – Хавфсиз туризмни таъминлашни мувофиқлаштириш хизмати томонидан туристлар кўп ташриф буюраётган Бухородаги 105, Самарқанддаги 94, Қашқадарёдаги 15 ва Хоразм вилоятидаги 14 объектда сайёҳлар оқимидан келиб чиққан ҳолда хавфсизликни таъминлаш чоралари кўрилаётир.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019