Ўзбекистонда жанговар тайёргарлик машғулотлари сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1,5 баробарга оширилган

17:58 23 Август 2019 Сиёсат
119 0

Кеча лий Мажлис Сенати  Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси мажлисида Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги томонидан 2019 йилнинг биринчи ярим йиллигида амалга оширилган ишлар ҳам муҳокама қилинди, деб хабар берди юқори палата ахборот хизмати.

Таъкидланганидек,  2019 йилда Мудофаа вазирлиги томонидан  24 та мақсадли вазифа бажарилиши белгиланган. Шундан 4 та топшириқнинг бажарилиши муддати 2019 йилнинг II-чораги этиб белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги томонидан тақдим қилинган маълумотларга асосан ўтказилган таҳлиллар натижасида уларнинг барчаси бажарилганлиги аниқланди.

Жумладан, Қўшинларда жанговар тайёргарликни даражасини ошириш ва тоифа даражасига эга мутахассислар миқдорини кўпайтириш мақсадида 2019 йил II-чораги давомида чет эл сафарларига ҳарбий хизматчиларни юбориш ва жанговар тайёргарлик тизимида тажриба алмашиш учун чет эл мутахассисларини жалб этиш белгиланган. Хусусан, ҳозирда хорижий давлатларда Мудофаа вазирлигининг 290 нафар ҳарбий хизматчиси таҳсил олмоқда. Шунингдек, тажриба алмашиш мақсадида қўмондонлик таркибининг Россия Федерациясида ҳарбий амалиёт ўтказилган.

Ҳисобот даврида 100 оиладан ортиқ бўлган ёпиқ ҳарбий шаҳарчаларда маҳалла фуқаролар йиғинларини ташкил этиш мақсадида 2019 йил биринчи ярим йиллигида шундай шаҳарчаларни аниқлаш ва маҳалла фуқаролар йиғинларини тартибга солиш бўйича қонунчиликка ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклифлар тайёрлаш топшириғи белгиланган. Унинг ижроси юзасидан Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 12 апрелдаги “Шаҳарлар, посёлкалар, қишлоқлар ва овулларнинг маҳаллаларини тузиш, бирлаштириш, бўлиш ва тугатиш, шунингдек, уларнинг чегараларини белгилаш ва ўзгартириш, уларга ном бериш ва уларнинг номини ўзгартириш тартиби тўғрисидаги низомга қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қарори қабул қилинган. 

Шунга кўра, Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси аъзолари томонидан Мудофаа вазирлигининг жорий йилнинг биринчи ярмидаги фаолияти қониқарли, деб топилди.

Шу куннинг ўзида Ўзбекистон  Республикаси Мудофаа вазирининг Мудофаа доктринасининг амалга оширилиши устидан тизимли назоратни ташкил этиш, бунда асосий эътиборни ҳарбий қурилиш масалаларига қаратиш ва ушбу йўналишдаги фаолиятни кучайтириш ҳамда Қуролли Кучларда жанговар руҳни юксалтириш, аскар ва зобитларимизни жисмоний ва маънавий жиҳатдан баркамол этиб тарбиялаш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисидаги ахбороти эшитилди.

Таъкидланганидек, 2019 йилнинг ўтган даврида Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги томонидан мудофаа доктринасининг амалга оширилиши устидан тизимли назоратни ташкил этиш, бунда асосий эътиборни ҳарбий қурилиш масалаларига қаратиш ва бу йўналишдаги фаолиятни кучайтириш ҳамда Қуролли Кучларда жанговар руҳни юксалтириш, аскар ва зобитларни жисмоний ва маънавий жиҳатдан баркамол этиб тарбиялаш борасида муайян ишлар амалга оширилган. Хусусан, халқаро майдонда кечаётган воқеа-ҳодисалар, Марказий Осиё ҳамда унга яқин минтақалардаги ҳарбий-сиёсий вазият мониторинги ўтказилиб, унинг ривожланиш тенденциялари аниқ таҳлил ва прогнозлар асосида баҳоланиб борилган. Мавжуд маълумотлар таҳлили натижасида тегишли ҳужжатлар тайёрланиб, мутасадди ташкилотларга тизимли равишда киритилган.

Бундан ташқари, қўшинларнинг жанговар тайёргарлигида гуруҳ, взвод ва батальонларнинг автоном равишда жанговар вазифаларни бажариш имкониятларини оширишга асосий эътибор қаратилган. Шу сабабли жанговар тайёргарлик машғулотлари сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1,5 баробарга оширилган. Хусусан, ўқ отиш машғулотлари қуролларидан 2,6 баробар кўп фойдаланилган ҳамда жанговар машиналардан отиш машғулотлари 2,1 баробар кўп ўтказилган. Зирҳли ва автомобиль техникаларини ҳайдаш машғулотлари сони ҳам 1,3 фоизга оширилиб, қўшинларнинг жанговар кўникмалари мустаҳкамланган. Умуман бугунги кунга қадар қўшинларда 130 та тактик махсус ўқув ва 124 та қўмондонлик штаб ўқуви  ўтказилган. Шунингдек, хорижий давлатлар билан ҳарбий ҳамкорлик режасига асосан 10 дан ортиқ ҳамкорлик ўқувлари ўтказилган.

Мажлисда Мудофаа вазирлигининг мамлакатимизнинг мудофаа салоҳиятини ошириш, унинг суверенитетини ҳимоя қилиш, хавфсизлиги ва ҳудудий яхлитлигини таъминлаш, ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларини ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш борасидаги фаолиятини янада кучайтириш лозимлиги таъкидланди. Шу жумладан, молиявий ресурслар ва моддий-техника воситаларидан мақсадли фойдаланиш, мулк ҳамда қурол-яроқларнинг сақланишини таъминлашга қаратилган қонун ҳужжатларининг бажарилиши устидан таъсирчан прокурор назоратини амалга ошириш ҳамда ҳарбий хизматчилар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш каби йўналишдаги ишларни янада такомиллаштириш зарурлиги қайд этилди.

Мажлисда кўриб чиқилган масала бўйича Қўмитанинг тегишли қарори қабул қилинди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019