Ўзбекистонда заъфарон плантациялари майдони қанча?

12:26 13 Август 2019 Жамият
167 0

Саксонота ўрмон хўжалигида шафран (заъфарон) ўсимлиги туганак пиёзларини экиш ва парваришлашда амалга ошириладиган агротехник тадбирлар тўғрисида кўргазмали-амалий семинар бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси хабар берди.

Тадбирда ўрмон хўжаликларида шафран экиш учун ер майдонларини тайёрлаш, экиш ишларини амалга ошириш,шунингдек, 2018 йилда шу каби ўсимликлар экилган майдонларда уларни парваришлаш бўйича амалга оширилган агротехник тадбирлар натижалари муҳокама қилиняпти. 

Унда шафран (заъфарон) экувчи ўрмон хўжаликлари раҳбарлари ва масъул мутахассислар иштирок этмоқда. 

Маълумот учун, давлат раҳбарининг  2017 йил 30 ноябрдаги Ўзбекистонда экма заъфарон (шафран) плантацияларини ташкил этиш ҳамда маҳаллий шароитда сифатли доривор, озиқ овқат эспортбоп хом-ашёни тайёрлашга оид  фармойиши қабул қилинди. Унга мувофиқ, “Brand Investment Group” МЧЖ ва Голландиянинг “Mts Shipper” компанияси ўртасида заъфарон (шафран) туганак пиёзларини ҳарид қилиш ҳамда Ўзбекистонга олиб келиш бўйича шартнома имзоланди. 2017 йилнинг август ойида Голландиядан Ўзбекистонга 36,4 тонна ўсимлик туганаги келтирилди.

Шунга асосан, 2017 йилда Ўзбекистон Республикасининг турли иқлим ва тупроқ шароитидаги ҳудудлари: Андижон (Избоскан туманидаги Ўрмон ҳўжалиги давлат қўмитаси тасарруфидаги 5 га. майдонда), Тошкент (Юқори Чирчиқ туманидаги “Brand Investment Group” МЧЖ тасарруфидаги 21 га. майдонда) ва Қашқадарё (Шаҳрисабз туманидаги “Brand Investment Group” МЧЖ тасарруфидаги 10 га. майдонда) вилоятларида экма заъфарон (шафран) тугунак пиёзлари экилиб, 36,4 га. майдонда плантациялар ташкил этилган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019