Ўзбекистонда “Ёшлар ва кино” шиори остида Ўзбек миллий фильмлари фестивали ўтказилади

12:06 06 Февраль 2020 Маданият
307 0

Жорий йилнинг 10 февралидан бошлаб “Ўзбеккино” Миллий агентлиги томонидан Республика бўйлаб “Ёшлар ва кино” шиори остида Ўзбек миллий фильмлари фестивали ўтказилади. Бу ҳақда Агентлик матбуот хизмати хабар берди.

Фестивал доирасида Агентлик буюртмасига биноан сўнгги йилларда яратилган энг сара миллий фильмлар Республика миқёсида бепул намойиш этилади.

Шунингдек, намойишлар давомида фильм ижодкорлари билан ижодий учрашувлар ҳам ўтказилади.

Тез орада фестивал доирасида тақдим этиладиган фильм номлари ва кинотеатрлар ҳақида хабар берилиши маълум қилинган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019