Ўзбекистонда янги партия тузиш бўйича қарор қабул қилинди

18:06 08 Январь 2019 Сиёсат
1470 0

Борий Алихонов | Архив фото​

Ўзбекистон экологик партиясининг таъсис съезди бўлиб ўтди. Янги тузилма мамлакат сиёсий майдонининг тенг ҳуқуқли аъзоси сифатида вакиллик органларига ўринлар эгаллаш вазифаларини қўйиб, парламентда ўз олдидаги муштарак мақсадларни давлат сиёсати даражасида илгари суришни мақсад қилган.

Тадбир иштирокчилари экологик партия олдида катта ва масъулиятли ишлар турганини эътироф этишди.

Мамлакатда барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш, аҳоли учун қулай экологик шароит яратиш ва ноёб табиатни сақлашга жамиятнинг барча кучларини сафарбар қилиш, ҳудудий ва маҳаллий экологик ва фуқаролар соғли-ини муҳофаза қилиш дастурларини ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш, жамиятда экологик маданият даражасини кўтариш сингари долзарб вазифалар шулар жумласидандир.

Съездда Ўзбекистон экологик партиясини таъсис этиш бўйича қарор қабул қилинди. Партиянинг Марказий Кенгаши ҳамда Назорат-тафтиш комиссияси аъзолари сайлаб олинди. Делегатлар томонидан билдирилган таклиф ва тавсиялар асосида Ўзбекистон экологик партияси Устави ва Дастури лойиҳалари ҳамда съездда кўриб чиқилган бошқа масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Шу куннинг ўзида Ўзбекистон экологик партияси Марказий Кенгаши Пленуми ҳам бўлиб ўтди. Унда қатор ташкилий масалалар кўриб чиқилди. Ўзбекистон экологик партияси Марказий Кенгаши ижроия қўмитаси аъзолари, унинг раиси ва раис ўринбосарлари ҳам сайланди. Партиянинг рамзлари тасдиқланди.

Партия маркази кенгаши раиси лавозимига Қонунчилик палатаси спикери ўринбосари Борий Алихонов сайланди.

Мафтуна АЗИЗОВА.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019