Ўзбекистонда янги агентлик ташкил этилди

10:07 10 Сентябр 2019 Жамият
184 0

Ўзбекистон Республикасида санитария-эпидемиология хизмати тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида Президент Фармони 2019 йилнинг 9 сентябрь санасида қабул қилинди. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” канали орқали хабар берилди.

Фармонга кўра, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг санитария-эпидемиология назорати хизмати ташкилотлари ва уларнинг ҳудудий бўлинмалари  негизида қуйидагилар ташкил этилди:

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси ва унинг ҳудудий бўлинмалари;

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги.

Давлат инспекциясининг асосий вазифаларидан бири санитария-эпидемиология назорати соҳасида давлат ва хўжалик бошқаруви органлари фаолиятини самарали мувофиқлаштириш ва улар билан ҳамкорлик қилишни таъминлашдан иборат.

Янги ташкил этилаётган Агентлик эса, аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги соҳасида ягона давлат сиёсатини олиб боради.

Фармонга кўра, Давлат инспекцияси бошлиғи бир вақтнинг ўзида Бош давлат санитария инспектори, Агентлик директори эса бир вақтнинг ўзида Бош давлат санитария врачи ҳисобланади.

Шунингдек, Давлат инспекцияси ва Агентлик ҳузурида юридик шахс ташкил этмасдан бюджетдан ташқари моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармалари ташкил этилди.

 

https://t.me/huquqiyaxborot


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019