Ўзбекистонда яна қарийб 100 кишида коронавирус аниқланди

23:32 08 Октябр 2020 Жамият
220 0

2020 йил 8 октябрь соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 60 122 (+96) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг
68 нафари Тошкент вилоятида,
28 нафари Наманган вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Эътиборли жиҳати, бугун:
Тошкент шаҳрида 241 нафар,
Тошкент вилоятида 86 нафар,
Наманган вилоятида 30 нафар,
Андижон вилоятида 17 нафар,
Самарқанд вилоятида 11 нафар,
Сурхондарё вилоятида 8 нафар,
Қашқадарё вилоятида 8 нафар,
Қорақалпоғистон Республикасида 7 нафар бемор тузалди.

Шундай қилиб, юртимизда 56 976 (+408) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (95 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатимизда 2 650 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?