Ўзбекистонда яна битта олий таълим муассасаси ташкил этилади

10:33 10 Май 2018 Жамият
3230 2
Фото: Turkiston - press

Самарқанд ветеринария медицинаси институтини ташкил этиш тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди.

Қарор билан Самарқанд қишлоқ хўжалиги институти негизида Самарқанд ветеринария медицинаси институти ташкил этилиб, институт ва унинг қошидаги академик лицей Олий ва ўрта таълим вазирлиги тизимига ўтказилди.

Институтда ветеринария ва чорвачилик соҳаси учун янги замонавий билимларга эга бўлган олий маълумотли мутахассис кадрлар тайёрланади.

2018/2019 ўқув йилида Институт магистратура босқичига (50 киши) Ўзбекистон фуқароларини қабул қилиш тўлиқ давлат гранти асосида амалга оширилади, дейилади Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” канали хабарида.

Институтнинг бакалавриат босқичига қабул квотаси 800 киши, шу жумладан тўлов-контракт асосида 525 киши, давлат гранти асосида 275 киши этиб белгиланди.
 


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар