Ўзбекистонда яна бир кўкрак нишони таъсис этилди

09:57 11 Декабрь 2018 Жамият
555 0

Кўкрак нишони билан халқ таълими соҳасида фидокорона меҳнат қилган ҳамда халқ таълими соҳасига ривожига муносиб ҳисса қўшган фуқаролар тақдирланади.

Ҳукумат қарори билан “Халқ таълими фидойиси” кўкрак нишони тўғрисидаги низом тасдиқлангани ҳақида Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” канали маълум қилди.

Кўкрак нишони билан халқ таълими соҳасида фидокорона меҳнат қилган ҳамда халқ таълими соҳасига ривожига муносиб ҳисса қўшган фуқаролар тақдирланади.

Кўкрак нишони билан Ўзбекистон фуқароси бўлмаган шахслар ҳам тақдирланиши мумкин.

Нишон ҳар йили Ўқитувчи ва мураббийлар куни байрами арафасида Халқ таълими вазири томонидан тантанали вазиятда топширилади.

Нишон билан мукофотланган шахслар энг кам ойлик иш ҳақининг 4 баравари миқдоридаги бир марталик пул мукофоти билан тақдирланади.

“Халқ таълими фидойиси” кўкрак нишони билан тақдирлаш бўйича ҳужжатларни тақдим этиш ва кўриб чиқиш схемаси қуйида келтирилган:


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019