Ўзбекистонда яна бир кўкрак нишони таъсис этилди

14:47 15 Ноябрь 2018 Жамият
526 0

Президентимиз томонидан “Фуқаролик жамиятини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун” кўкрак нишонини таъсис этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарор қабул қилинди. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар берди.

Қарор билан “Фуқаролик жамиятини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун” кўкрак нишони тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Низомга кўра ушбу кўкрак нишони билан ижтимоий шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш ишларига муносиб ҳисса қўшган нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари вакиллари ҳамда фуқаролар тақдирланадилар.

Кўкрак нишони билан тақдирлашга оид таклифларни кўриб чиқиш ва тегишли қарор қабул қилиш Фуқаролик жамиятини ривожлантириш бўйича маслаҳат кенгаши томонидан амалга оширилади.

Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти Маслаҳат кенгашининг ишчи органи ҳисобланади.

Қарорга мувофиқ, ушбу кўкрак нишони 8 декабрь – Конституция куни байрами арафасида топширилади.

Кўкрак нишони билан мукофотланган шахслар энг кам ойлик иш ҳақининг тўрт баравари миқдорида бир йўла тўланадиган пул мукофоти оладилар.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019