Ўзбекистонда яна бир автомобиль заводи иш бошлаши мумкин

13:53 17 Июль 2018 Иқтисодиёт
768 0

Россиянинг “УАЗ” автокорхонаси жорий йилда Ўзбекистонга 1000 та автомобиль етказиб бермоқчи.

Бу 2017 йилга кўрсаткичлардан қарийб 2,5 баробар кўп. Мазкур компания вакили Алексей Заболотнийнинг айтишича, келгусида “УАЗ” нафақат мамлакатимизга ўз маҳсулотларини етказиб бермоқчи, балки республикамиз ҳудудида ўз автоуловларини йиғиш фаолиятини ҳам йўлга қўймоқчи.

“Ўзбекистонда автомобиль бизнесида жуда яхши имкониятлар бор”, - деди у.

Унинг сўзларига кўра, айни пайтда “Ўзавтосаноат” билан музокаралар олиб борилмоқда. Лекин ушбу мулоқотлар ҳақида батафсил маълумотлар ҳозирча ошкор қилинмаяпти. Бироқ шуниси аниқки, юртимизда Patriot, Pickup ва Profi моделларини йиғиш бўйича музокаралар кетаётир.

Маълумот учун, Ульяновск корхонаси ишлаб чиқариш ҳажмларини сақлаб қолиш ва уларни ташқи бозорларда сотиш миқдорини ошириш бўйича фаол ишлар олиб боряпти. Хусусан, 2017 йилда “УАЗ” 5101 та автомобилини чет элга экспорт қилди. Бу 2016 йилга нисбатан 47 фоиз кўпдир.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар