Ўзбекистонда яна 95 кишида коронавирус аниқланди

18:00 18 Октябр 2020 Жамият
89 0

2020 йил 18 октябрь соат 18:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 63 219 (+95) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 83 нафари Тошкент шаҳрида, 12 нафари Самарқанд вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Бугун айни пайтга қадар: 
Қорақалпоғистон Республикасида 7 нафар;
Андижон вилоятида 11 нафар;
Жиззах вилоятида 15 нафар;
Наманган вилоятида 16 нафар;
Самарқанд вилоятида 14 нафар;
Сирдарё вилоятида 11 нафар;
Сурхондарё вилоятида 10 нафар;
Хоразм вилоятида 6 нафар;
Тошкент вилоятида 47 нафар;
Тошкент шаҳрида 106 нафар
 бемор тузалди.

Айни пайтда юртимизда 60 323 нафар (+243) коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (95 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатимизда 2369 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?