Ўзбекистонда яна 90 кишида коронавирус аниқланди

23:09 26 Октябр 2020 Жамият
141 0

2020 йил 26 октябрь соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 65 667 (+90) нафарни ташкил этмоқда. 

Янги касалланиш ҳолатларининг: 
53 нафари Тошкент вилоятида, 
37 нафари Тошкент шаҳрида коронавирус билан касалланган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги учун намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган. 

Эътиборли жиҳати, бугун: 
Қорақалпоғистон Республикасида 10 нафар, 
Андижон вилоятида 9 нафар, 
Жиззах вилоятида 8 нафар, 
Қашқадарё вилоятида 9 нафар,
Сирдарё вилоятида 15 нафар, 
Тошкент вилоятида 75 нафар, 
Тошкент шаҳрида 135 нафар бемор тузалди.

Айни пайтда юртимизда 62 876 (+261) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (95 фоиз) соғайган. 

Ҳозирда мамлакатимизда 2 239 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?