Ўзбекистонда яна 206 кишида коронавирус аниқланди

23:44 10 Сентябр 2020 Жамият
215 0

2020 йил 10 сентябрь соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 45 679 (+206) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 115 нафари Тошкент вилоятида, 91 нафари Тошкент шаҳрида тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, Юнусобод туманида яшаган 81 ёшли Т.К. (аёл), Оҳангарон туманида яшаган 60 ёшли Ж.Х. (аёл) ҳамда 76 ёшли Қ.Ҳ. (аёл), жами 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Эътиборли жиҳати, бугун Тошкент шаҳрида 206 нафар, Тошкент вилоятида 98 нафар, Самарқанд вилоятида 11 нафар, Наманган вилоятида 10 нафар, Бухоро вилоятида 5 нафар, Сурхондарё вилоятида ҳам 5 нафар, Андижон вилоятида 4 нафар, Қашқадарё вилоятида 3 нафар ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида 1 нафар бемор тузалди.

Шундай қилиб, юртимизда 42 555 (+343) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (93 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатимизда 2 751 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?