Ўзбекистонда яна 116 кишида коронавирус аниқланди

18:39 27 Октябр 2020 Жамият
63 0

2020 йил 27 октябрь соат 18:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 65 881 (+116) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг: 

99 нафари Тошкент шаҳрида, 

11 нафари Жиззах вилоятида, 

6 нафари Тошкент вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Бугун айни пайтга қадар: 

Қорақалпоғистон Республикасида 5 нафар, 

Андижон вилоятида 13 нафар, 

Бухоро вилоятида 7 нафар, 

Жиззах вилоятида 9 нафар, 

Қашқадарё вилоятида 6 нафар, 

Наманган вилоятида 34 нафар, 

Самарқанд вилоятида 5 нафар, 

Сирдарё вилоятида 16 нафар, 

Сурхондарё вилоятида 12 нафар, 

Фарғона вилоятида 5 нафар, 

Хоразм вилоятида 4 нафар, 

Тошкент шаҳрида 52 нафар бемор тузалди. 

Шундай қилиб, юртимизда 63 044 (+168) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар тузалди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизга етди.

Ҳозирда мамлакатимизда 2 281 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?