Ўзбекистонда яна 115 кишида коронавирус аниқланди

10:06 23 Октябр 2020 Жамият
81 0

2020 йил 23 октябрь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 64 633 (+115) нафарни ташкил этмоқда.
 
Янги касалланиш ҳолатларининг:
6 нафари Қорақалпоғистон Республикасида, 
10 нафари Андижон вилоятида, 
13 нафари Бухоро вилоятида,
4 нафари Навоий вилоятида,
25 нафари Наманган вилоятида, 
7 нафари Самарқанд вилоятида, 
12 нафари Сирдарё вилоятида, 
19 нафари Сурхондарё вилоятида, 
7 нафари Хоразм вилоятида,
12 нафари Тошкент шаҳрида коронавирус билан касалланган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги учун намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган. 

Шу билан бирга, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Айни пайтда юртимизда 61 734 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (95 фоиз) соғайган. 

Ҳозирда мамлакатимизда 2 358 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?