Ўзбекистонда яна 113 кишида коронавирус аниқланди

10:03 22 Октябр 2020 Жамият
129 0

2020 йил 22 октябрь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 64 335 (+119) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:
7 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
11 нафари Андижон вилоятида,
11 нафари Жиззах вилоятида,
7 нафари Қашқадарё вилоятида,
6 нафари Навоий вилоятида,
23 нафари Наманган вилоятида,
5 нафари Самарқанд вилоятида,
15 нафари Сирдарё вилоятида,
5 нафари Сурхондарё вилоятида,
15 нафари Фарғона вилоятида,
14 нафари Тошкент шаҳрида коронавирус билан касалланган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги учун намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Айни пайтда юртимизда 61 423 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (95 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатимизда 2 374 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?