Ўзбекистонда яна 112 кишида коронавирус аниқланди

10:33 10 Октябр 2020 Жамият
190 0

2020 йил 10 октябрь соат 10:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 60 562 (+112) нафарни ташкил этмоқда. 

Янги касалланиш ҳолатларининг: 
3 нафари Тошкент шаҳрида, 
21 нафари Тошкент вилоятида,
5 нафари Хоразм вилоятида, 
12 нафари Қашқадарё вилоятида, 
7 нафари Сурхондарё вилоятида, 
7 нафари Қорақалпоғистон Республикасида, 
30 нафари Наманган вилоятида, 
15 нафари Самарқанд вилоятида, 
2 нафари Навоий вилоятида,
10 нафари Жиззах вилоятида
 коронавирус билан касалланган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги учун намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган. 

Шу билан бирга, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Айни пайтда юртимизда 57 330  нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (95 фоиз) соғайган. 

Ҳозирда мамлакатимизда 2732 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?