Ўзбекистонда яна 111 кишида коронавирус аниқланди

09:59 09 Октябр 2020 Жамият
80 0

2020 йил 9 октябрь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 60 233 (+111) нафарни ташкил этмоқда. 

Янги касалланиш ҳолатларининг: 

54 нафари Тошкент шаҳрида, 

15 нафари Жиззах вилоятида, 

12 нафари Қашқадарё вилоятида, 

10 нафари Фарғона вилоятида, 

8 нафари Қорақалпоғистон Республикасида, 

5 нафари Наманган вилоятида, 

5 нафари Сурхондарё вилоятида, 

2 нафари Тошкент вилоятида коронавирус билан касалланган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги учун намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган. 

Шу билан бирга, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Айни пайтда юртимизда 56 976 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (95 фоиз) соғайган. 

Ҳозирда мамлакатимизда 2 760 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?