Ўзбекистонда яна 104 кишида коронавирус аниқланди

17:57 22 Октябр 2020 Жамият
86 0

2020 йил 22 октябрь соат 18:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 64 439 (+104) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг: 
84 нафари Тошкент шаҳрида, 
12 нафари Андижон вилоятида,
8 нафари Тошкент вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Бугун айни пайтга қадар: 
Қорақалпоғистон Республикасида 8 нафар, 
Андижон вилоятида 22 нафар, 
Жиззах вилоятида 13 нафар, 
Қашқадарё вилоятида 4 нафар, 
Навоий вилоятида 2 нафар, 
Наманган вилоятида 21 нафар, 
Самарқанд вилоятида 14 нафар, 
Сирдарё вилоятида 16 нафар, 
Сурхондарё вилоятида 5 нафар, 
Фарғона вилоятида 2 нафар, 
Тошкент вилоятида 41 нафар, 
Тошкент шаҳрида 87 нафар бемор тузалди.

Айни пайтда юртимизда 61 658 нафар (+235) коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (95 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатимизда 2 241 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?