Ўзбекистонда Ягона электрон ҳамкорлик тизими яратилади

13:25 14 Март 2018 Жамият
888 0
Фото: Pngtree

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 13 мартда қабул қилинган тегишли қарори асосида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросида Ижро ҳужжатлари юзасидан қарздорликларни ундириш масалалари бўйича ягона идоралараро электрон ҳамкорлик тизими яратилади.

Мазкур тизим қарздор-жисмоний шахслар ва уларнинг мол-мулклари, шунингдек, олиб берилиши лозим бўлган болани қидиришда Бюро ва давлат органлари, банк муассасалари ва бошқа ташкилотлар ўртасида тезкор ахборот алмашиш имконини беради.

Ўз навбатида давлат ижрочиларининг қарорлари, топшириқлари, кўрсатмалари, билдиришномалари ва бошқа хабарномаларини, шунингдек, уларга жавобларни тегишли давлат органлари, банк муассасалари ва бошқа ташкилотларига электрон ҳужжат кўринишида юбориш (қабул қилиш)га хизмат қилади.

Айни чоғда суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишдан бўйин товлаётган қарздорларга, шу жумладан, уларнинг мол-мулклари ва мулкий ҳуқуқларига нисбатан чеклов чораларини ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда ўз вақтида қўллашда муҳим роль ўйнайди.
Ҳужжатга мувофиқ, мазкур тизим жорий йил 1 сентябридан ишга туширилади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар