Ўзбекистонда Visa карточкалари иш бошлаши ҳақидаги хабарлар рад этилди

12:01 19 Июль 2018 Иқтисодиёт
295 0
Фото: Money Inc

Visa Ўзбекистон бозорида тез орада чиқарилиши айтилган UzCard-Visa картаси тўғрисидаги матбуотдаги хабарни рад этиб чиқди. Бу ҳақда компания расмий сайтида маълум қилинган.

“Visa Ўзбекистон бозорида тез орада чиқарилиши айтилган UzCard-Visa қўшма сармоявий карточкаси ҳақидаги хабарларни тасдиқламайди. Биз шунингдек, Visa ва UzCard компаниялари ўртасида келишув имзоланиши ҳақидаги хабарнинг ҳам ҳақиқатга мос эмаслигини маълум қиламиз”, дейилади.

Visa компанияси нақд пулсиз тўловларни ривожлантириш билан боғлиқ қатор йўналишлар бўйича Ўзбекистондаги молия институтлари ва бизнес шериклари билан ҳамкорлик қилишини маълум қилган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар