Ўзбекистонда велоспорт бўйича Осиё чемпионати ўтказилади

16:12 21 Январь 2019 Спорт
639 0

Фото: Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги

Бугун 21 январь куни Осиё чемпионатини юқори савияда ўтказиш, ташкилий-амалий ишларни олиб бориш бўйича директор Хофер Роланд ҳамда техник ишлар бўйича директор ёрдамчиси Неуманн Андрелар Ўзбекистонга ташриф буюриб, 2019 йил 22-28 апрель кунлари юртимизда бўлиб ўтадиган велосипед спортининг шоссе йўналиши бўйича Осиё чемпионатига тайёргарлик жараёни билан танишдилар. Бу ҳақда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Ташриф давомида Осиё чемпионати бўлиб ўтадиган Тошкент-Чимён-Сижжак автомагистрал йўлини кўздан кечириш, мусобақага тайёргарлик кўриш бўйича семинар ўтказиш ҳамда марра, старт чизиқларини белгилаш режалаштирилган.

Юртимиз илк бор велоспортнинг шоссе йўналиши бўйича Осиё чемпионатига мезбонлик қилмоқда. Ушбу мусобақа 2020 йил Токио (Япония) шаҳрида бўлиб ўтадиган ХХХII ёзги Олимпия ва ХVI Паралимпия ўйинларига лицензия беришини инобатга оладиган бўлсак, чемпионат савияси қай даражада юқори эканини англаш мумкин. Эслатиб ўтамиз, Осиё чемпионатига қитъамизнинг 40 давлатидан 500 га яқин спортчи Олимпиада йўлланмаларини қўлга киритиш учун баҳс олиб боришади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019