Ўзбекистонда вазирликлар сони яна биттага кўпайди

22:20 02 Апрель 2018 Ҳужжатлар
710 0
Фото: "Samarqand" газетаси

Ўзбекистон Республикаси Президенти “Қурилиш соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонни (02.04.2018 й.) имзолади.

Ҳужжатга кўра, Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси негизида Қурилиш вазирлиги;
Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси ҳузуридаги Ривожлантириш ва моддий рағбатлантириш жамғармаси ҳамда Таълим муассасаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси базасида Қурилиш вазирлиги фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармаси;
Қурилишда стандартлаштириш ва сертификатлаш республика маркази Қурилишда стандартлаштириш республика маркази этиб қайта ташкил қилинди.
Қуйидагилар эса тугатилди:
Қурилиш соҳасида ислоҳотларнинг амалга оширилиши мониторинги ва фаолиятни лицензиялаш бўйича Республика комиссияси;
Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси ҳузуридаги Шаҳарсозлик фаолиятини ахборот билан таъминлаш маркази;
Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси ҳузуридаги Капитал қурилишда иқтисодий ислоҳотлар ва нархларни шакллантириш маркази.
Лойиҳа бошқаруви миллий агентлигига 2018 йил 1 июлга қадар муддатда аккредитация механизмини жорий этиш орқали қурилиш соҳасида техник назоратга оид давлатнинг айрим функцияларини хусусий секторга ўтказиш бўйича таклиф киритиш вазифаси юкланди, деб ёзади Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” канали.
 


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар