​Ўзбекистонда умидсиз қарзлар кўпайиб кетмоқда. Бунга ким айбдор?

10:00 23 Ноябрь 2018 Иқтисодиёт
671 0

Уй-жой фондини таъмирлаш ва тураржой биноларини барпо этишга қайтариш манбалари ва имкониятлари тўлиқ ўрганилмасдан кредит ажратилиши натижасида умидсиз қарзлар кўпаймоқда.

Бу ҳақда 22 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида банк тизимини ислоҳ қилиш ва банкларнинг молиявий барқарорлигини мустаҳкамлаш, ҳудудлар ва тадбиркорликни ривожлантиришда тижорат банклари ролини ошириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишида айтиб ўтилди.

Масалан, хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари ва кўп қаватли уй-жойлар қурилиши бўйича катта миқдорда муаммоли кредитлар мавжуд. Улардан энг кўпи — Тошкент шаҳрида 32 миллиард сўм, Қашқадарё вилоятида 27 миллиард сўм, Андижон вилоятида қарийб 20 миллиард сўм ва Бухоро вилоятида 14 миллиард сўмдир.

Давлатимиз раҳбари муаммоли кредитларни қайтариш банкларнинг имкониятларини янада кенгайтиришини, уларни ундириш бўйича банклар, қарздор корхоналар, компания ва уюшмалар, ҳудудлар раҳбарлари биргаликда иш олиб бориши зарурлигини таъкидлади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019