Ўзбекистонда туристик маҳаллалар, қишлоқлар ва овуллар пайдо бўлади 

09:32 14 Август 2019 Жамият
85 0

Иллюстратив фото

Маълумки, ҳар қандай мамлакат маҳаллий аҳолисининг маданияти, анъаналари ва турмуш тарзи ўша ернинг ўзига хос туристик салоҳият ҳисобланади ва муҳими - буни қўлдан бой бермаслик. Президентнинг «Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони билан 2019 йилнинг 1 ноябридан эътиборан Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси энг юқори туризм салоҳиятга эга бўлган фуқаролар йиғинлари (шаҳарча, қишлоқ, овуллар ҳамда шаҳар, шаҳарча, қишлоқ ва овулларнинг маҳаллалари) рўйхатини шакллантира бошлайди. Фуқаролар йиғинлари ҳудудларида 20 тадан кам бўлмаган оилавий меҳмон уйлари яратилган тақдирда ва сайёҳлар учун камида беш хил хизмат тури (яшаш ва/ёки овқатлантириш хизматларидан ташқари) кўрсатилган тақдирда, уларга «Туризм маҳалласи», «Туризм қишлоғи» ёки «Туризм овули» мақоми берилади. 2020 йилдан бошлаб «Туризм маҳалласи», «Туризм қишлоғи» ёки «Туризм овули» мақомининг берилган фуқаролар йиғини «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» давлат дастурларига киритилади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019