Ўзбекистонда цемент импорти бўйича чеклов бекор бўлди

15:33 23 Май 2020 Иқтисодиёт
123 0

“Коронавирус пандемияси даврида тиббий буюмлар учун хомашё экспорти ва цемент импортини вақтинчалик чеклаш тўғрисида” ҳукумат қарорига ўзгартириш (309-сон, 22.05.2020 й.) киритилди. Бу ҳақда "Ҳуқуқий ахборот" канали хабар берди.

Ҳукуматнинг 2020 йил 23 апрелдаги қарорига мувофиқ Ўзбекистонга цемент импорти вақтинча тўхтатилган эди.

Киритилган ўзгартиришга кўра, цемент маҳсулотини (ТИФ ТН бўйича код 2523210000 ва 2523290000) импорт бўйича олиб киришга жорий қилинган чеклов 2020 йилнинг 23 майидан бошлаб бекор бўлди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?